Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети дунёнинг 200 та энг яхши университети қаторига кирди, дея хабар беради Kazinform.
Қозоғистон университети QS глобал рейтингида 165-ўринга кўтарилиб, улкан ютуқларга эришди. Университет бу халқаро фан ва таълим соҳасидаги дунёдаги этакчи университетлардан бири эканлигини исботлади. Дунёдаги энг машҳур ва нуфузли рейтинг агентлиги Quacquarelli Symonds (QS) дунё университетларининг бу йилги сўров натижаларини эълон қилди. QS таҳлилий ҳисоботига кўра, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети глобал рейтингда 42 поғона кўтарилиб, 165-ўриндан жой олган.
Университет Қозоғистон олийгоҳлари ўртасида «дунёдаги энг яхши 200 та университет» рўйхатига киритилган илк таълим даргоҳи бўлди. Ушбу рўйхатга иттифоқ мамлакатларидан фақат иккита университет киритилган - М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.