Қозоғистон ҳукумати кўча намойишларидан сўнг газ нархини пасайтиришга қарор қилди

Қозоғистон ҳукумати кўча намойишларидан сўнг газ нархини пасайтиришга қарор қилди

Қозоғистон ҳукумати Жанаoзен ва Ақтовдаги кўча намойишларидан сўнг газ нархини пасайтиришга қарор қилди.

Қозоғистон президенти Қосим Токаев ушбу шаҳарлар аҳолиси кўчаларга чиқиб, йўлларни тўсиб қўйганидан кейин ҳукуматга суюлтирилган газ нархини тартибга солиш бўйича топшириқ берди, деб хабар қилди Tengrinews телеграм канали. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимият органлари "ўз ташаббуси билан" нархни тушириб қўйган ёқилғи қуйиш шахобчалари эгаларини ҳам текширади.

Намойишлар 2 январь куни Жанаозен шаҳрида бошланган. Кейин эса Ақтов аҳолиси кўчага чиқди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, 3 январь куни тушда расмийлар Олмаотанинг марказий майдонларига ўтиш йўлини ёпиб қўйган.

Жанаозендаги намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун митингга чиққан Остона шаҳрининг саккиз нафар фуқароси ҳибсга олингани маълум қилинди. "Озодлик радиоси"га кўра, Чимкентда полиция намойишчиларнинг уйларини ўраб олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!