Қозоғистон апрель ойида Германияга 100 минг тонна нефть етказиб бермоқчи

Қозоғистон апрель ойида Германияга 100 минг тонна нефть етказиб бермоқчи

Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефтни ташиш жадвалига мувофиқ, «ҚазТрансОил» АЖ апрель ойида «Адамова Застава» нефть станциясининг «Дружба» нефть қувури орқали Германияга 100 минг тонна Қозоғистон нефтини жўнатишни режалаштирмоқда.

Компания маълумотларига кўра, жорий йилнинг февраль-март ойларида «ҚазТрансОил» АЖ Германияга 40 минг тонна Қозоғистон нефтини жўнатган.

2022 йил декабрь ойида «ҚазТрансОил» АЖ 2023 йилда «Адамова Застава» нефть станциясининг «Транснефть» ОАЖ магистраль нефть қувури орқали Германияга 1,2 миллион тонна нефть етказиб бериш бўйича ариза берган эди.

Нефтнинг ушбу транзити 2002 йил 7 июндаги Қозоғистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги келишув доирасида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон февраль ойида Германияга 20 минг тонна, март ойида 20 минг тонна, жами 40 минг тонна нефть жўнатган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!