Қойил! 4 яшар қиз онасини ўлимдан сақлаб қолди

Қойил! 4 яшар қиз онасини ўлимдан сақлаб қолди

Англиянинг Саутгемптон шаҳри, Хэмпшир графлигида 4 яшар қиз онасининг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда "The Mirror" хабар берди.

32 ёшли Кэти Хамфрис 4 яшар қизи Фейи билан уйда ўйнаб ўтирарди. Кутилмаганда кучли астма хуружи тута бошлади. Ингаляторь фойда бермади, аёл ҳушини йўқота бошлади. 

Кэти қизига «Ойингга ёрдам керак», деди. Шундан сўнг қизалоқ тез ёрдамга қўнғироқ қилиб, шифокор чақирди. У операторга "Онам нафас ололмаяпти", деди ва онасининг фамилиясини айтди. 

Опеатор шифокорлар келгунча қадар қизча билан гаплашишни давом эттирди. Қизча уларга уй манзилини тушунтирди. 4 яшар қиз учун у ҳаддан ташқари хотиржам эди. 

«Агар у бўлмаганида, ҳозир тирик қолмаган бўлардим. Мен нафас ололмаётгандим. Бу мен бошимдан ўтказган энг даҳшатли хуруж эди», — деди Кэти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!