Қош қўяман деб кўз чиқармайлик ёхуд жой номлари нега хунук?

A A A
Қош қўяман деб кўз чиқармайлик ёхуд жой номлари нега хунук?

Ушбу мақола қисқартирилган шаклда “Оила даврасида” газетасининг 2016 йил 11 февралдаги 6-сонида “Қош қўяман деб кўз чиқармайлик ёхуд жой номлари нега хунук?” номи остида чоп этилган.

Академик Д.С.Лихачёв ўз вақтида таъкидлаган эди: “Топономиянинг тарихий-маданий меросийлигини қайта тиклар эканмиз, биз бу билан халқимизнинг маданий қадриятларини қайтарамиз, бугундан ўтмишга ва ўтмишдан бугун орқали келажакка алоқа ришталарини ўтказамиз. Тарихий номларни қайтариш ва ҳимоя қилиш – олийжаноб ижтимоий ва маданий вазифа!”

Жой номларининг келиб чиқишини ўрганувчи топонимия фани ҳақида билдирилган бу фикр тўкис ҳақиқатни акс эттиради: шаҳарлар ва маданиятлар тупроқ остида қолиши, китоблар йўқолиши, тиллар унутилиши мумкин, бироқ жой номлари унча-мунчага унут бўлмайди.

Топонимияга бўлган қизиқишимни дастлабки босқичда илмий нашрлар билан қондирган бўлсам, кейинчалик бугунги куннинг даракларини ўрганиш учун даврий матбуотда мавзунинг ёритилишини кузатдим. Дуч келганим мақолалар асосан номларни ўзгартириш, эскиларини қайта тиклаш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган эди. Эришилган ютуқларни эътироф этган ҳолда, таъкидлаб ўтишим лозим, айрим камчиликларга, шунингдек, тилга олинган мақолаларда йўл қўйилган нохолисликка кўз юма олмадим ва уларга қисқача тўхталиб ўтишга қарор қилдим.

Кузатишларимга қараганда, журналистлар мазкур мавзу доирасида қуйидаги йўналишларга эътибор қаратадилар:

– совет давридан қолган жой номлари ўзгартирилмоқда ёхуд уларга тарихий номлар қайтарилмоқда;

– “хунук” номлар ўзгартирилмоқда.

Совет даври номларининг ўзгартирилиши ўзини оқлайдиган тадбир, деб айта оламиз. Чор Россияси маҳаллий халқларнинг ички ишларига имкон қадар аралашмасликка ҳаракат қилган бўлса, Совет ҳукумати ўтмиш билан алоқани узиб ташлаб, тамомила янги жамият яратишга уринди, шу боис тарихий хотиранинг муҳим қисми бўлмиш жой номларида янгича мафкурани акс эттиришга интилди: харита Бухарин, Киров, Оржоникидзе, Сталинобод, Фрунзе отларига бурканди. Шундай экан, ҳозирги кунда бундай мафкуравий илдизга эга номларнинг ўзгартирилиши табиий ҳолдир.

Аммо ушбу жараёнда маълум эътиборсизлик сабаб юқорида тилга олинган “хунук” топонимлар ҳам зарба остида қолмоқда.

Масалан, Бешкал, Яланғоч, Харкушт сингари отлар “ҳеч қандай маънога эга эмас” ва “маънавий қиёфамизга мос келмайди”, дея талқин қилинган пайтлар ҳам бўлди. Бундай таъкидлар топонимия илми билан ҳам, тарих билан ҳам яхши таниш бўлмаган кишидан чиқиши мумкин, холос.

Илдизи бақувват номлар

Ўзбекистон ҳудуди топонимиясини чуқур ўрганган этнографлардан Б. Қармишева (Сурхондарё), О. Сухарева (Бухоро, Қашқадарё), Х. Дониёров (Самарқанд), С. Губаеваларни (Фарғона водийси) алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар тўплаб, таҳлилдан ўтказган маълумотлар шуни кўрсатадики, бир-бир ярим аср муқаддам жойларнинг аталишига бошқача ёндашилган. Аввало, расмий номлар бўлмаган, фақат халқ тилида муайян жойнинг ўзига хос хусусиятларига (масжид-мадрасалар, чойхона ва зиёратгоҳлар), бино этилиш тарихига (тепалик устида, дашт ўртасида ташкил топиши) ва у ерда истиқомат қилувчи уруғ номига уйғунлаштирилган. С. Губаева фарғоналик бир нуронийнинг сўзларини келтиради: “Илгари тошлоқ-пошлоқ демасдик, уруғнинг номини айтардик”.

Шундай экан, маънисиз ва ғалати деб ҳисобланаётган жой номларининг кўп қисми моҳиятан чуқур тарихий мундарижага эга бўлиб, ўтмишнинг том даракчисидир: Бағанали, Боймоқли, Така, Яланғоч, Бешкал – буларнинг бари қабила, уруғ ва тўп-гала номларидир. Ўзбек халқи ўз таркибига олган 92 бовнинг ҳар бири уни мозий билан боғлайдиган бир риштадир, зотан, улардан воз кечиш тарихий хотирани тиклаш борасидаги ишларга зид келиши мумкин. Таассуфки, жойларда профессионал топонимчиларнинг деярли йўқлиги, шоша-пиша қабул қилаётган айрим қарорлар тарихий хотиранинг бутун бошли қатламлари янги, чиройли, аммо тарихий асосга эга бўлмаган номлар остида қолиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Мутлақо маънодан мосуво жой номлари бўлмаганидек, ҳақоратли номлар ҳам бўлмайди, мутахассис этнографлар ва тилшунослар ёрдамига мурожаат этилмагани туфайли бу сингари янглиш хулосаларга келинади. Аввало, айрим уруғ номлари унутилиши оқибатида халқ жой номларини нотўғри талқин қила бошлаши мумкин. Қўқон тарафларда Жалаер деган қишлоқ бор. Маҳаллий аҳолининг ишонишича, бу ерларда кўп жала ёққанидан шу таъриф ўрнашиб қолган эмиш. Ваҳоланки, жой номининг туб шакли Жалойир бўлиб, бир пайтлар мазкур ҳудудда шу отдаги қабила истиқомат қилганидан дарак беради. Шунингдек, Ургутда Манғитобод Магнитободга айланиб кетган. Баъзан мутойиба қилинадиган Яккабоғдаги Қайрабсолди ҳам аслида Қайрасонли бўлиб, кенагас қавмининг бир шохини англатади.

Иккинчидан, бизга хунук туюлган сўзлар 100-200 йил муқаддам бошқа маънода ишлатилган бўлиши ва ҳақоратли юкка эга бўлмагани эҳтимоли баланд. “Галатентак” тарзидаги кенг тарқалган топонимни танқид остига оларкан, айрим муаллифлар XX аср бошига қадар “тентак” сифати руҳий хастани эмас, балки руҳи баланд, жанг қилишга қобил жасоратли инсонни англатганини ўйлаб қўришмайди. “Девона” сўзи ҳам салбий тусга эга бўлмай, фоний дунёдан воз кечган тақводор дарвешларга нисбатан қўлланган. Таниқли мумтоз шоир Машрабнинг ҳам девона деб аталиши бежиз эмас.

Ниҳоят, жой номи қадимда мазкур ҳудудда тарқалган бирор ўлик тилга бориб тақалиши мумкинки, бу унинг тилшунослик ва тарих олдидаги қадрини ўн чандон оширади. Айтайлик, юқорида эсга олинган Харкушт номи форсча “эшак ўлди” маъносини англатиши мумкин (Қорақалпоғистонда бунга монанд Қўйқирилган топоними машҳур, “Бобурнома”да эса Такасакраган тилга олинади), лекин бу ном сўғдча “чархушт”га ҳам бориб тақалиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Ушбу сўзнинг мазмуни “узум эзадиган ускуна”дир.

Хунук жой номларини чиройли муқобилларига алмаштириш олдидан ҳар бир ном остида беркинган тарихий асосга чуқур разм солиш керак, назаримда. Ўз кайфиятига қараб бирини “чиройли”, бирини “хунук” ва “маънавиятсиз” деб баҳолайдиган ҳаваскорлар эмас, ишнинг кўзини биладиган олимлар, топонимчи ва тарихчилар жойларни номлаш ишига жалб қилиниши зарур эмасми?

Қўқонни Гулобод атасак…

“Регистон” форсчада шунчаки “қум тўшалган жой” дегани. Лекин бу номнинг бирор-бир “чиройли” муқобилини топиб қўйсак, Самарқанднинг рамзига айланган машҳур тарихий ёдгорликнинг мавқеига қай даражада катта зарар келтирилишини тасаввур қилиб кўринг!

Албатта, кичик қишлоқлар, сойлар ва тепаликлар Регистончалик муҳим аҳамият касб этмаслиги мумкин, бироқ тарихан шаклланган номлар уларнинг ҳар бирига ўзгачалик, бетакрорлик, миллий руҳ бахш этади, тарихий хотиранинг тикланишига ва мустаҳкамланишига ёрдам беради. “Гулистон”, “Бахтобод”, “Баҳористон” каби ҳашаматли таърифлар ҳам ўз ўрнига эга, лекин улар бизнинг замонамизда, бизнинг қўлларимиз билан яратилган майдонлар, иншоотлар, боғлар, каналлар ва аҳолижойларга ярашади; тарихий номларнинг улар билан ўзгартирилиши эса туссиз, бир хилдаги “гулистон”ларнинг урчишига олиб келади.

Аслини олганда, ҳамма тарихий номлар ҳам биз кутганчалик баландпарвоз бўлиб чиқавермайди. Манбаларда Қўқон топоними “Ҳаво қанд” (ҳавоси яхши шаҳар), “Кўх канд” (Тоғ ёнбағридаги шаҳар) тарзида тушунтирилиши кўп шоирларни илҳомлантирган, илло бу таърифлар бадиий тўқимадан бошқа нарса эмас. Атаманинг туб мазмуни биз кутгандан анча жўн: сўғдча “ғуво кант” – “савдо шаҳри” (араб тили таъсирида “Хўқанд” шакли юзага келган). Тасаввур қилинг, шу мантиқдан келиб чиқиб, Қўқонни “Гулобод” деб атасак? Унда шаҳар қиёфасини, руҳиятини йўқотиб қўяди-ку!

“Жиззах” сўғдчада ва форсчада “кичкина қўрғон”, “Тошкент” эски туркчада “Тош шаҳар” деганидир, лекин аллақачон тарихий капиталга айланиб улгурган бу номлардан воз кечиш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Нега унда кичик қишлоқларнинг тарихий аталишидан осонликча воз кечилиши керак?

Жойлардаги комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг шуларни эътиборга олиши, мутахассислар жалб қилиниши, ном алмаштиришда эҳтиёткор ва синчков бўлиши фойдадан ҳоли бўлмайди, назаримда.

Илова

Қуйида Ўзбекистон ҳудудида кенг тарқалган, тарихий негизи бақувват, аммо айримлар томонидан ножўя деб келинаётган баъзи жой номларини шарҳлаб ўтамиз.

Така – туркман уруғларидан бирининг номи. Тахмин қилинишича, така бу уруғнинг тотеми бўлган. Хоразм ўзбеклари ёстиқни “така ястиқ” деб атаркан, уни айнан шу қавмга нисбат беради. Ўз навбатида, айрим туркман бўйлари бу ашёни “ўзбек ястиқ” деб атайди;

Чандир – туркман уруғи, човдурларнинг бир бўлинмаси. “Чайир, эпчил” деган маънони англатади;

Яланғоч, ингичка (жингичка) – Фарғона қипчоқларининг тўплари;

Галаботир, галатентак, галадевона – Ўрта Осиё арабларининг тўплари (галалари). Қармишева Жанубий Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида ўтказган изланишлари мобайнида Работакнинг Бой ва Сари қишлоқларида истиқомат қилувчи ўзбекзабон арабларнинг шу номдаги бўлинмаларини қайд қилади. Юқорида айтилганидек, “тентак” ва “девона” сўзлари бу ўринда салбий юк ташимайди;

Бешкал, каллар – турк иттифоқига кирувчи калтатой қабиласининг бир уруғи. У каттакаллар ва майдакаллар тўпларига бўлинади. Бундан ташқари, Работак арабларининг бир гуруҳи ўзларини бешкал уруғига мансуб деб ҳисоблаганлар, қўнғиротларда эса каллар деган тўп бўлган;

Қўштамғали – ниҳоятда кенг тарқалган бу топоним қўнғирот қабиласининг энг йирик уруғини ифодалайди. Ривоятга кўра, Қўнғирот отанинг катта хотинидан тўртта (Увоқтамғали, Қўштамғали, Хонжиғали, Ойинли), кичик хотинидан битта (Тортувли) ўғли бўлган. Улардан тарқалган авлодлар 18, 16, 14, 12 ва 6 гуруҳга бўлиниб, Олтмиш олти ота қўнғирот қабиласини ташкил қилган. Уларнинг кўпи тамғасига кўра номланган (жилонтамғали, қайчили, болғали, тароқли, қўлдовли, боймоқли, ачамайли ва ҳ.к.);

Уйшин, хитой, қорахитой, уйрот, лақай, қўнғирот, нукус, митан, ўнгут, қавчин, жалойир, тулкичи, қушчи, қарапчи, тақачи, пичоқчи, юз, қирқ, минг, уйғур, қирғиз, мўғул, қозоқ, қиёт, чиғатой, орлот (оллот), баҳрин, кенагас, арғин, сирғали, боймоқли, туркман, дўрмон, найман, сарой, қатағон, манғит, қалмоқ ва ҳ.к. – ўзбек бўйларининг номлари;

Дўнг қишлоқ – юқорида, тепаликда жойлашган қишлоқ. Одатда унинг яқинида Паст қишлоқ ҳам бўлади;

Моҳов қишлоқ – бирор уруғдан ажралиб чиқиб, яйдоқ далада оиласи билан ерлашган одам “моҳов” ёки “яккамоҳов” деб юритилган. Унинг жойлашган ерида ўсиб чиққан қишлоқ секин-аста “Моҳов қишлоқ” деб атала бошланган. Номнинг тарихий муқобили – Отабезор гузар.

Муаллиф: Эльдар Асанов

Manba: turon24


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизида сув сатҳининг ўзгариб туриши аввалроқ ҳам кузатилган, бироқ олимлар 1990-йилларда бошланган ҳозирги пасайиш жараёни тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

"Манчестер Сити"нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди

"Манчестер Сити" мухлислари овозига кўра, Нико О’Райли жамоанинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Старобелскдаги ҳужумдан кейин Путин Мудофаа вазирлигига жавоб чоралари бўйича таклиф тайёрлашни буюрди

Россия расмийлари маълумотига кўра, Украина дронлари босиб олинган Луганск вилоятининг Старобелск шаҳридаги коллеж ётоқхонасига тунги ҳужум уюштирган.

Путин украин ҳарбийларини “Киев режими”га бўйсунмасликка чақирди

Россия президенти Украина аскарлари қўмондонлик буйруқларини бажаришда давом этса, “жиноятларга шерик бўлиб қолаётгани”ни айтди.

"Узр ўғлим, шунақа бўлиб қолди" - Трамп ўғлининг никоҳ тўйида қатнаша олмаслигини маълум қилди

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифаси ёзди.

U-17 Осиё кубоги. Голларга бой ўтган финалда Япония ғалаба қозониб, чемпион бўлди

Саудия Арабистони мезбонлик қилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўз ниҳоясига етди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.

Данияда 2012 йилдан буён энг кучли зилзила қайд этилди

Сейсмологларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса Скандинавия ўлчовлари бўйича анча сезиларли бўлиб, мутахассисларнинг катта эътиборини тортди.

Мюнхенда Хитой жосуслари экани гумонланаётган шахслар қўлга олинди – DW

Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.

Моссаднинг Эрон бўйича режаси барбод бўлди

Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.

Наманганда 12 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этди​​​​​​​

Марҳум бола Давлатобод туманидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5-В синф ўқувчиси бўлган.

Андижонда ноқонуний дори цехи фош этилди

Тезкор тадбир жараёнида «Simbaby», «Doclungc», «Leron», «Yodigan», «Polivit» каби қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

Сурхондарёда 13 ёшли қиз дарёда чўкиб кетди

Вояга етмаган қизнинг жасади Тўпаланг дарёсидан топилди

Тошкентда ИИБ ходими фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиб келгани маълум бўлди

Яккасарой туманида профилактика инспектори ўзига бириктирилган ҳудудда ижарада яшовчи аёлдан фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиш эвазига ҳар ойда 400 доллар пора беришни талаб қилган.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди

12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.

Истанбул Глобал Дизайн форуми халқаро ижодкорларни бир майдонга жамлайди

Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.

Бокуда “Меросдан барқарорлик сари: туркий уйлар” панель сессияси бўлиб ўтди

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.

Сан-Диегодаги отишма қурбонлари сони беш кишига етди

Ҳалок бўлганлардан бири қўриқчи бўлиб чиқди.