Қорақалпоғистон Республикаси судининг ижро ҳужжатига асосан вояга етмаган уч нафар фарзандларни жавобгар Г.Бдан фарзандлар онаси Ш.Р.нинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида бўлим ходимлари томонидан жавобгарнинг яшаш манзилига бормасдан, шовқин-сурон бўлишини олдини олган ҳолда жавобгар ва даъвогарлар жорий йилнинг 10 декабрь куни Бюрога чақирилиб, жавобгарга суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилган.
Шунинг натижасида, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлимининг ўзида олиб берилиши лозим бўлган болаларни ихтиёрий равишда онаси бағрига қайтариб, суд қарори ижросини таъминлаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.