Қорақалпоғистон: тўқсонбости экинларидан мўл ҳосил олинмоқда

Қорақалпоғистон: тўқсонбости экинларидан мўл ҳосил олинмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани Қиличиноқ ҳудудида жойлашган "Давлатбой боғбон" фермер хўжалиги томонидан 0,3 гектар майдонда тоқсонбости усулида экилган саримсоқпиёз ҳамда 1 гектар майдонда картошка ва пиёз экинлари экилиши жараёнлари бошланди.

ℹ️Сабзавотчиликда кеч кузги экиш муддатини деҳқонларимиз “тўқсонбости” экин деб атаб келган, чунки бу экинни уруғи ерга сепилгандан сўнг қишнинг тўқсон кунлик совуқли кунлари бости деган маънони англатган. Тўқсонбости услубида экилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради.

🌱Маълумки лалми ва сув танқис майдонларда ҳам тўқсонбости экиш муддатида сабзавот экинларини экиб яхши иқтисодий самарага эга бўлиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!