Қоракўлда 19 ёшли қиз фожиа қурбони бўлди

Қоракўлда 19 ёшли қиз фожиа қурбони бўлди

Жорий йилнинг 19 май куни соат 13:30 ларда, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтган 4R-76 “Қоракўл-Янгибозор-Жиғачи” автомобиль йўлининг 7 км.да ҳайдовчи 1989 й.т. М.Ж. (эркак) “Нексия” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, олдинда кетаётган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1981 й.т. Н.Т. (эркак) бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасининг олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси олди ўриндиғида ўтирган йўловчи 2001 й.т. З.Н. (қиз бола) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Ушбу автомобиль ҳайдовчиси М.Ж. ва йўловчиси 1979 й.т. С.А. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!