Қон анализи нега топширилади?

Қон анализи нега топширилади?

- Нима учун ҳар йили умумий ва биокимёвий қон анализини топшириш жуда муҳим ҳисобланади?

Саваолга "Дори-дармон" Акциядорлик компанияси Ахборот хизмати жавоб беради.

- Умумий қон текшируви анемия (камқонлик), қон касалликлари мавжудлигини аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, организмда яллиғланиш ва юқумли касалликлар бор-йўқлигини кўрсатади. Агар аниқланган тақдирда, унинг келиб чиқиши – вирусли, бактерияли ёки бошқа сабабларни аниқлашда қон таҳлили асосий ўринни эгаллайди.

Биокимёвий қон таҳлили патологияларни аниқлаш, бир қатор касалликларнинг дастлабки босқичида олдини олиш имконини беради. Бундай таҳлил учун қон венадан қорин оч пайтида олиниши керак. Тадқиқотда ферментлар, оқсиллар, липидлар, углеводлар ва бошқа моддалар даражаси кўрсатилади. Ушбу тадқиқот ёрдамида юрак-қон томир касалликларини аниқлаш мумкин. Шифокорлар кекса ёшдаги одамларга бир йилда 2 марта қон топширишни тавсия қилади. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!