Пaрҳезшунослар aйнан сoвуқ фаслларда бананни озиқланиш рационига таркибидаги триптофан моддаси туфайли бот-бот қўшишни мaслaҳат беришaди. Бу аминокислота кунлар қисқарадиган куз ва қиш фаслида бизга жуда зарур бўлган серотонин гормонининг ишлаб чиқилишига кўмаклашади.
Айнан серотонин яхши кайфият учун жавоб беради, шу сабабли кунига бир дона банан еган киши ўзини яхши ҳис қилиши ва депрессив кайфиятдан халос бўлиши мумкин. Яхши кайфият улашиш билан биргаликда банан аёлларга ҳайз даври оғриқларини енгишда, ошқозон ичак тракти органларини яхшилашда кўмак беради. Пишиб етилган бананларни саратон профилактикаси сифатида истеъмол қилиш ҳам тавсия этилади.
Банан — калийнинг табиий манбаи, шу сабабли қондаги кислота-ишқор мувозанати, сув-туз мувозанати, буйракларнинг бир текис ишлашини тартибга солиш учун ҳам уни ейиш фойдали. Банан шунингдек, қон босимини ҳам бир меъёрда ушлаб туради ва юрак қисқаришларини тартибга солади. Шу сабабли бу мева юрак-қон томирларлар касалликларига профилактика сифатида тавсия этилади. 120 г оғирликдаги банан 100-200 калорияга қувват эга, шу сабабли у ажойиб парҳез нонушта бўла олади.
Бироқ паст углеводли парҳез тутаётганларга банан тўғри келмайди. Чунки унинг таркибида қанд моддаси кўп ва бир дона банан истеъмол қилиш ҳам организмнинг углеводларга бўлган кунлик талабини 40 фоизга қондиради.
Бошқа мевалар сингари банан ҳам акс таъсирга эга. Улар ичаклари сезгир инсонларга тавсия этилмайди, баъзи инсонларда эса у қорин дамлаши ва аллергия чақиради. Варикоз касалликларида ва тромбозга мойилликда истеъмол қилинадиган банан миқдори шифокор билан маслаҳатлашилиши керак, чунки у қоннинг ёпишқоқлигини ошириб юбориши мумкин.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Унинг сўзларига кўра, кемалар «Эрон Ислом Республикаси Портлар ва денгиз транспорти ташкилоти томонидан аввалроқ эълон қилинган келишилган йўналиш бўйича» ҳаракатланишлари мумкин.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.