Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги ва Россиянинг VisionLabs компанияси биргаликда мамлакатда биометрик технологиялар кўламини кенгайтиради

Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги ва Россиянинг VisionLabs компанияси биргаликда мамлакатда биометрик технологиялар кўламини кенгайтиради

Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари Талантбек Имановнинг сўзларига кўра, VisionLabs дастурий таъминоти ва биометрик терминаллар масофавий давлат хизматларини аҳолига янада қулайроқ қилади.

Технология давлат хизматчиларининг тест синовларидан ўтишда, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда, сайловларда, паспорт олишда, электрон имзо беришда, банк хизматларини кўрсатишда ва мобил иловаларда рақамли хизматлардан фойдаланишда қўлланилади.

VisionLabs компьютерни кўриш ва машиналарни ўрганиш соҳасида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади, деди вазир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!