«ПСЖ» клубининг асосий акциядори Qatar Sports Investments (QSI) баскетбол тарихидаги энг машҳур ўйинчилардан бири Кевин Дюрант билан инвестиция ҳамда стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади.
Америкалик спортчи клубнинг кичик акция пакетини харид қилган. Шу ҳафтанинг бошида QSI ва Кевиннинг шахсий инвестиция компанияси ҳисобланмиш Boardroom Sports Holdings акциялар хариди ва стратегик ҳамкорлик бўйича келишув имзолаб, Дюрантни Чемпионлар Лигаси амалдаги ғолибларининг расмий акциядори сифатида қабул қилди.
Бу ҳамкорлик доирасида томонлар тижорат, инвестиция ва медиаконтент яратиш бўйича кенг кўламли ташаббусларда ҳамкорлик қилади. Дюрант клубнинг АҚШ ва бошқа халқаро бозорлардаги ривожланиш стратегияси, PSG for Communities (клубнинг хайрия ва маблағ йиғиш бўлими) дастурини қўллаб-қувватлашда кўмаклашади.
Шунингдек, у «ПСЖ»нинг бир қанча спорт турлари бўйича стратегияси, жумладан, келажакдаги баскетбол лойиҳалари юзасидан ўз мутахассислик маслаҳатларини беради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.