Қирғизистон президенти судга чақирилиши мумкин

Қирғизистон президенти судга чақирилиши мумкин

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди 2010 йил июн воқеалари бўйича жиноят ишини кўришда давом этмоқда.

1 декабр куни судга собиқ президент Алмазбек Атамбаев келтирилган. Аммо у тартибни бузгани учун суд залидан олиб чиқилган.

Сўнгра Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшебаев келтирилган. У президент Садир Жапаров, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ва парламентнинг собиқ спикери Талант Мамитовни гувоҳ сифатида судга чақириш тўғрисида илтимоснома киритган.

Судья Чингизбек Бердимуратов айбланувчининг илтимосномасини қаноатлантирган. Энди судга Садир Жапаров, Қамчибек Ташиев ва Талант Мамитов чақирилади. Улар гувоҳ сифатида сўроқ қилинади.

Июн воқеалари бўйича жиноий иш тергови 2021 йил апрел ойида қайта бошланган эди. Мазкур иш юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг «Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!