Қирғизистон парламенти Тожикистон билан давлат чегараси тўғрисидаги шартномани ратификация қилишни маъқуллади, деб хабар берди чоршанба куни республика парламенти матбуот хизмати.
“Йиғилишда 2025 йил 13 март куни Бишкек шаҳрида имзоланган “Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Қирғизистон-Тожикистон давлат чегараси тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси уч ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, депутатлар Душанбе билан йўллар қуриш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани ҳамда сув хўжалиги ва энергетика объектларидан фойдаланишни таъминлаш бўйича шартномани ҳам ратификация қилган.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги минг километр узунликдаги чегара вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ва икки давлат чегарачилари ўртасидаги жиддий можаролар ҳудудига айланиб қолганди. Бунга Тожикистоннинг Сўғд вилояти ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти ўртасидаги делимитация қилинмаган ҳудудлар сабаб бўлган. 2025 йилнинг февралида Бишкекдаги музокаралардан сўнг Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари делимитация бўйича якуний баённомани имзолашди. Эмомали Раҳмоннинг 13 март куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида давлат чегараси тўғрисидаги битим Президентлар томонидан имзоланганди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Бокс Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган бўлди. Бу ҳақида Грецияда ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 144-Сессиясида расман эълон қилинди.
18-март куни кечқурун Лиговск проспектидаги "Галерея" савдо мажмуаси ёнида бир гуруҳ ёшлар орасида тўппончага ўхшаш буюм билан рақсга тушган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан ушланди.
Украина Қуролли Кучлари 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 3 та танк, 2 та БМП, 11 та зирҳли жанговар машина, 3 та муҳандислик машинаси, 7 та енгил автомобиль вa тўртта артиллерия қуролини йўқотди