Қатар Ғазодан гаровга олинганларни озод қилиш сабаблари ҳақида гапирди

Қатар Ғазодан гаровга олинганларни озод қилиш сабаблари ҳақида гапирди

Ғазо секторида Хамас томонидан гаровга олинганлар Исроил ҳарбий ҳаракатлари туфайли эмас, балки музокаралар натижасида озод қилинди. Бу ҳақда Қатар бош вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал-Тани маълум қилди, дея хабар беради Al Arabiya телеканали.

Дипломатга кўра, Қатар ўт очишни тўхтатишга эришиш учун Исроил ва ХАМАСга босим ўтказишда давом этади. Унинг қўшимча қилишича, бунинг содир бўлиш эҳтимоли доимий равишда пасайиб бормоқда.

6 декабрь куни Кнессетнинг Соғлиқни сақлаш қўмитаси аъзоси Ронит Эндевелтнинг айтишича, ХАМАС гаровга олинганларга транквилизаторлар ва эҳтимол, бошқа психофаол моддаларни озодлик кунида айирбошлаш пунктига кетаётганда "бахтли кўриниш"лари учун берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!