Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилган.
Унда тумандаги "Севаз" МФЙда яшовчи М.М. ва Шаҳрисабз шаҳри "Синабоғ" МФЙда яшовчи А.У. ўз уйларининг ёрдамчи хоналарида ташкил этган яширин цехларида ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, тадбир жараёнида 140 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 326 кг. чигит, 4 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноятлар иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
25 майга ўтар кечаси Россия Қуролли кучлари уруш бошланганидан буён Украина ҳудудига энг кучли ҳаво зарбаларидан бирини амалга оширганини Reuters хабар қилмоқда.
Ирландия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида биринчи бўлиб, босиб олинган Фаластин ҳудудларида фаолият юритаётган Исроил компаниялари билан савдони тақиқловчи қонун лойиҳасини расман ишлаб чиқишни бошлайди.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.