Қашқадарёда юридик университет филиали очиладими?

Қашқадарёда юридик университет филиали очиладими?

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов билан онлайн мулоқот чоғида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири “Қарши шаҳрида Тошкент давлат юридик университетининг филиали очиладими?” дея савол берилди.

“Университет филиалини очиш айтишга осон, — деди адлия вазири. — Бунинг учун шу соҳада таълим бера оладиган профессор ўқитувчилар, моддий-техник база ва инсон ресурслари етарли бўлиши керак.

Айни пайтда Нукус, Наманган, Самарқанд давлат университетларида ҳуқуқшунослик факультетлари очилган. Нисбатан яқин ҳудуд бўлгани учун Қашқадарёдан Самарқандга келиб ўқиш мумкин”.

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг онлайн мулоқотидан олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!