Қашқадарёда ишқий муносабатда айбланган аёлнинг сочларини кесиб, дўппослашди

Қашқадарёда ишқий муносабатда айбланган аёлнинг сочларини кесиб, дўппослашди

2022 йилнинг 09 июль куни соат тахминан 23-30 ларда Яккабоғ тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи фуқаролар Ю.Э, Ю.Б, Ю.Р ва Ю.Хлар Яккабоғ тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи Қ.М фуқаро Ю.Х билан ишқий муносабатда бўлиб юрганлигидан ғазабланиб, оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаб, танасини дуч келган соҳаларига қўл-оёқлари ва қамчи билан мутассил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб бериб тан жароҳати етказишган. Натижада Қ.М. тан жароҳати олиб, Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ю.Э, Ю.Б ва бошқаларга нисбатан ЎзР ЖКнинг 138-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!