Қашқадарёда газ заправка 752 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қашқадарёда газ заправка 752 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида фаолият юритиб келаётган “Адиба" МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, мазкур шохобча ҳақиқий истеъмол қилган электр энергияси сарфини яшириб, ойлик ҳисоботларни камайтириб кўрсатиб келган. Шунингдек, шохобча ўзига тегишли трансформаторни ўзбошимчалик билан (электр таъминоти корхонаси билан келишмасдан) алмаштирган.

Оқибатда ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 752 миллион сўм миқдорида қайта ҳисоб амалга оширилди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 8,3 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмоли ҳисобланади.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

“Айни кунларда вазирлик ишчи гуруҳи томонидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!