Қашқадарёда эркин иқтисодий зона ташкил этилади

Қашқадарёда эркин иқтисодий зона ташкил этилади

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида «Чироқчи» эркн иқтисодий зонаси ташкил этилади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш ЭИЗнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

«Чироқчи» ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин. Бу муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!