Қашқадарёда боғча ҳожатхонасидаги фожиа туфайли 8 ёшли болакай вафот этди

Қашқадарёда боғча ҳожатхонасидаги фожиа туфайли 8 ёшли болакай вафот этди

Қашқадарёда боғча тарбиячисининг хатоси бир болакайнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги "Aniq.uz"га хабар берди.

2022 йил 28 июль санасида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-Давлат мактабгача таълим ташкилотида мазкур мактабгача таълим ташкилотида қатнамайдиган 2014 йилда туғилган С.Х. синглиси A.Х. билан биргаликда боғчага келган. Тайёрлов гуруҳи тарбиячиси С.Ж. С.Х. ҳамда A.Х.нинг онасининг илтимосига кўра қонунга зид равишда С.Х.ни ҳам олиб қолган.

Тушлик пайтида опа-сингил С.Х. ва A.Х. ташкилот ҳожатхонасига чиқишган. Опаси ҳожатхона ичкарисига кирган пайтда, синглиси ташқаридан ҳожатхона эшигини очиб-ёпиб ўйнаган. Натижада ҳожатхона эшигининг ойнаси синиб, шиша бўлаклари С.Х.ни жиддий жароҳатлаган. Воқеадан хабар топган ташкилот ҳамшираси тезда биринчи ёрдам кўрсатган. Бироқ, С.Х.нинг жароҳати чуқурлиги сабаб, кўп қон йўқотиш натижасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб бормоқда.

Марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!