Қашқадарёда 33 ёшли аёлнинг сурат ва видеоларини интернетга тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, 33 ёшли Х.Н. Қашқадарё вилояти ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб сурат ва видеоларини интернетга тарқатиш билан қўрқитиб, 1000 доллар талаб қилган таниши С. исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Унинг билдиришича, С. исмли шахс билан 2020 йилнинг февраль ойида "Telegram"да танишиб қолган, у билан ижтимоий тармоқ орқали ўзаро ёзишиб, гаплашиб турган, унга ўзининг бир нечта фотосурат ва видеоларни юборган.
Аёл Россиянинг Уфа шаҳрида ишлаб келаётгани сабабли С. исмли шахсни жиноят устида қўлга олишда 21 ёшли таниши У.О. ёрдам беришини айтган.
Мазкур ариза юзасидан 28 июнь куни соат 14:40 да ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган «Шарқ зиёкори» савдо биноси яқинида ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Қамаши туманида яшовчи 24 ёшли С.А. тадбирда иштирок этаётган фуқаро У.О., дан кимёвий ишлов берилган 900 доллар миқдордаги пул маблағини олиб, эвазига фуқаро фотосурат ва видеоларини ўчириб юбориш учун ўзига тегишли Samsung Ж8 русумли уяли алоқа воситасини У.О.га тақдим қилган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.