Қашқадарёда 1 гектар ғалла майдони ёниб кетди

Қашқадарёда 1 гектар ғалла майдони ёниб кетди

Куни кеча Қашқадарёда буғдой даласи ёниб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси изоҳ берди.

Аниқланишича, ёнғин жорий йил 27 май куни соат 15:11 атрофида Китоб тумани "Зарафшон" МФЙ, Минжил қишлоғида жойлашган "Аёқчи" фермер хўжалигига қарашли очиқ далада содир бўлган.

Ёнғин содир бўлган жойга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:58 етиб борган ва 16:50 атрофида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фермер хўжалигига қарашли тахминан 1 гектарга яқин ғалла майдони зарар кўрган.

Маҳаллий аҳоли ва ёнғин ўчирувчиларининг саъй-ҳаракатлари билан экин майдонига ёндош бўлган қарийб 15 гектар майдон ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!