Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи коронавирусдан вафот этди

Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи коронавирусдан вафот этди

Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Азизов Сирожиддин Олмасович 23 сентябрь куни коронавирусга чалиниш оқибатида 45 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Маълумот ўрнида, С.Азизов вилоят ҳокими ўринбосари сифатида ҳам фолият кўрсатган. Жорий йил 27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган бир пайтда воҳалик қурувчи-усталар билан Бухоро томон ёрдамга шошилган эди. Шунингдек, "Сардоба" сув омборидаги тошқиндан жабр кўрган ҳудудга ҳам ўз вақтида етиб бориб, қурилиш-таъмирлаш ишларига кўмаклашган эди.

"Aniq.uz" таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!