Қаршидаги бозорда дўкон ёниб кетди

Қаршидаги бозорда дўкон ёниб кетди

Бугун, 7 июн куни соат 11:29 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Ерқўрғон” бозори ҳудудида жойлашган икки қаватли дўконнинг 2 қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:41 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўраб олинган ва саот 12:00 да ўчирилган. Шунингдек, қўшимча равишда 2 та сув ташишга мўлжалланган транспорт воситаси жалб этилган.

Дасталки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида иккинчи қаватда жойлашган дўконнинг 210 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!