Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан ўзаро жанжал қилган шахсларни тартибга чақирган ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатганларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳарнинг Ислом Каримов кўчасида жойлашган «Дори-дармон» МЧЖга қарашли дорихона рўпарасида 20 сентябрь куни соат тахминан 22:20 лар «Шўртан» МФЙда яшовчи фуқаро ўзининг олдиндан таниши бўлган икки шахс билан бир-бирини ҳақоратлаб, бақириб, ён-атрофдаги фуқаролар тинчини бузган. Улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро жанжал қилаётган вақтда вилоят ИИБ ППХ ходимлари жамоат тартибини сақлаш ҳамда олдини олиш мақсадида фуқаролар олдига борган.
Жанжал қилаётган фуқаролар ИИБ ППХ ходимларини қонуний талабига бўйсунмасдан, ички ишлар органлари ходимлари хизмат кийимини йиртиб, қўлини тишлаб фаол қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан 21 сентябрда Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, учала шахс ҳам гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибда ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қарши шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.