Қарши шаҳрида ноқонуний валюта савдосининг олди олинди

Қарши шаҳрида ноқонуний валюта савдосининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Қарши шаҳар буюм бозори” олдида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро Х.Д. фуқаро А.га 5 300 АҚШ долларини 58,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида жами 5 800 АҚШ доллари ва 4050 россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!