Қадриятдан ташвишга айланаётган маросим

A A A
Қадриятдан ташвишга айланаётган маросим

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашлари томонидан “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарор ва Низомнинг тасдиқланиши мамлакатимиз аҳолисини қувонтирди. Чунки ушбу қўшма қарор ижрога киритилиши билан турмушимизда, маданий ҳаётимизда катта ўзгаришлар бўлиши, бу борада ҳал этилмай келинаётган жиддий муаммо ва камчиликлар бартараф этилиши, халқимиз фаровонлигининг сезиларли тарзда ошиши, тўй баҳонасида бўлаётган исрофгарчиликларга барҳам берилиши, тўйчилар ўртасида “мен сендан кам эмасман” тарзидаги зарарли чиранишлар бўлмаслиги табиий.

Аслида неча минг йиллардан буён шаклланиб, ривожланиб, халқимизнинг юксак маънавияти, бетакрор маданиятидан дарак берадиган, достонларда куйланиб келинган тўйларимиз ва улар билан боғлиқ миллий урф-одатларимиз халқимизнинг эзгу қадриятлари даражасига кўтарилган. Тўй-ҳашамлар, маърака-маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар орқали шуҳратпарастлик, ўзини, бойлигини кўз-кўз қилиш, атрофидагиларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини инобатга олмаслик, энг даҳшатлиси, тўй ва тадбир давомида исрофгарчиликка йўл қўйиш, миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримизни очиқдан-очиқ менсимаслик каби иллатларнинг пайдо бўла бошлаганига жуда ҳам кўп вақт бўлгани йўқ. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларигача тўй-ҳашамлар ўтказиш тугул одамлар қандай оғир аҳволда яшаганлигини, очарчилик, қаҳатчилик туфайли қанча-қанча одамнинг ёстиғи қуриганини, бир бурда нонга зор бўлган кунларни унутдик.

Тинчлик ва омонлик бўлган узоқ ва яқин ўтмишда ҳам тўйчилар ўз имкониятлари ва шароитидан келиб чиқиб эл олдига дастурхон ёзган. Ўша замонларда ҳам бой-бадавлат, ўзига тўқ одамлар кўпкарили, курашли, дорбозли ва қизиқчи-артистли, бахшилар баҳсию санъаткорлар мусобақаларини ташкил этиб, данғиллама тўйлар қилган, етти иқлимдан меҳмонларни чорлаш баробарида, маҳалла-кўйдаги етим-есир, бева-бечора, камбағал-ночор, кексаларни ҳам таклиф этиш, сийлашни, меҳмон қилишни унутмаган. Қўл учида кун кўрадиган ёки ўртаҳол одамлар эса яқинлари ва маҳалла аҳли билан ўтказиладиган одми, камчиқим, ортиқча даҳмазаларсиз тўй қилиб, фарзандлари, невара-чевараларини элга қўшган.

Бироқ кейинги вақтларда одамлар ўртасида кимўзарга тўй қилиш орқали дабдабабозлик, манманлик, сохта обрў орттиришга интилиш, тўқликка шўхлик тарзида ўйлаб топилаётган, миллий қадриятларимизга мутлақо зид турфа, янгича урф-одатларнинг авж олиши кўпчиликни ташвишу хавотирга солиб қўйди. Бундай тўйларда халқимизнинг азалий маънавияти, маданияти эмас, балки айрим калондимоғ кимсаларга хос мақтанчоқлик, хўжакўрсинлик, кибру ҳаво намойиш этила бошлади. Бу хатти-ҳаракатлар натижасида жамиятда “мен сендан камми” тарзидаги тақлидчилик иллати келиб чиқди.

Тўғри, биз учун ниҳоятда қадрли бўлган минг йиллик қадриятларимиз, анъаналаримиз ичида тўй-ҳашамлар, маърака-маросимлар алоҳида ўрин тутади. Минг афсуски, баъзан яхши ниятлар билан бошлаган тўй ёки оилавий маросимни ўзингиз хоҳлагандек ўтказа олмайсиз.

Бугунги кунда тўйни аввалги пайтлардагидек ҳовлида ёки кўчанинг бир қисмини ёпиб қўйиб ўтказишнинг иложи йўқ. Ҳозир ўтказиладиган тўйларнинг инон-ихтиёри осмонўпар, қасрсифат базмгоҳлар эгасию тўйдан тўйга юрадиган “санъаткорлар”га боғлиқ. Улар билан келиша олсангиз марра сизники.

Айтайлик, кейинги ойнинг ўрталарида тўй қилмоқчисиз. Ҳамма нарса тайёр. Режангиз ва имкониятингизга кўра, камроқ меҳмон таклиф қилмоқчисиз, аммо базмгоҳ эгаси “меҳмонлар камида 400 (агар 600 ёки 700 демаса) нафар бўлиши керак, бўлмаса бошқа базмгоҳга боринг” дейди. Бунинг устига яна ҳар бир меҳмонга 150-200 минг сўмлик дастурхон қилиниши, таомномада эса турли таомлар, қуруқ мевалар, қанд-қурс, ширинликлару пишириқлар, балиқ таомлари ва ичимликлар бўлиши шарт, агар шундай қилмасак, базмгоҳимиз обрўйига тўғри келмайди, деб туриб ҳам олади.

Сиз истаган санъаткорларга эса қўлингиз етмайди, уларга яқинлашишнинг ҳам имкони йўқ. Базмгоҳ эгаси санъаткорларнинг ҳам иложини топади. Аммо нархлар осмонда, на илож, базмгоҳ эгасининг айтганига кўнасиз. Булардан ташқари, базмгоҳнинг фалон пулга хизмат қиладиган видеотасвирчилари, сураткашлари, бошловчиси ҳам бўладики, улар ҳам тўйчилар ҳисобидан фаолият юритади.

Ана сизга харажату мана сизга базми жамшид. Тўйга келган меҳмон таомлардан нари борса, ўттиз-қирқ минг сўмлик истеъмол қилиши мумкин. Бундай тўйларнинг турган-битгани исрофгарчиликдан бошқа нарса эмас.

Тўйга таклиф этиш ҳам тўй маданиятининг бир бўлаги ҳисобланади. Яқин вақтларгача тўйга оғзаки тарзда таклиф этилар эди. Одамларнинг иш, турмуш ташвишлари, турли юмушлар билан чалғиб, тўйни унутиб қўймасликларини таъминлаш мақсадида таклифнома тарқатиш одат тусига кирди. Аммо бугунги кунга келиб таклифномалар ҳам тўйчиларнинг қандай мавқе ва имкониятга эга эканини кўрсатувчи воситага айланди. Таклифномаларнинг бугунги нархи 3 минг сўмдан 60 минг сўмгача эканини бошига тушмаганларнинг ҳаммаси ҳам билмаса керак?!

Атрофдагилар билан ҳисоблашмайдиган айрим каттазанг одамлар ўзларининг кимликларини кўрсатиб қўйиш мақсадида дабдабали тўй, маросимларга ҳисобсиз маблағ сарфламоқда. Уларга кўр-кўрона, элчилик деб эргашаётган камхарж инсонлар эса тўй ва маъракалар туфайли қарзга ботмоқда, қарзини вақтида узолмагани оқибатида оилалар барбод бўлаяпти, қариндош-уруғлар бегоналашиб, ўйламай тўй қилган одамлар соғлиғидан айрилмоқда. Қанийди, бундай дабдабалар янги қурилаётган оилаларнинг мустаҳкамлигига, бардавомлигига кафолат бўлса, афсуски, аксинча, тўйдан бир ой ҳам ўтмай қуда-андаларнинг сан-манга бориши-ю, ёш келин-куёвларнинг ажрашишларига асосий сабаб бўлмоқда.

Фарзандлари бахти учун ҳамма нарсага тайёр ўзбек халқидек болажон миллат дунёда кўп бўлмаса керак. Болалари туғилган кундан бошлаб бутун кучини, топган-тутганини тўйлар қилишга, уйлар қуришга сарфлайди, ўзининг роҳат-фароғати, ҳатто саломатлигини ҳам ҳеч қачон ўйламайди, ўйлашга вақти ҳам йўқ. Ўйлагани элдан қолмаслик.

Аммо кейинги пайтларда тўйлар қуюшқондан чиқиб кетди. Айниқса, никоҳ тўйларида соатига фалон сўм тўлаб ёлланадиган бир хил ранг ва маркалардаги ўнлаб қимматбаҳо машиналар карвонининг кўчалардаги тартибсиз ҳаракати, тўй билан боғлиқ турли-туман кераксиз харажатлар, ҳаракатлар, тўй дастурхонига тортилиб, ҳатто қўл ҳам урилмай увол бўлаётган ноз-неъматлар, келин-куёвга олинадиган кийим-кечаклардан ташқари, қариндош-уруғ, қуда-андаларга совға қилиниши шарт бўлган ва нарх-навосини айтишга ҳам тил бормайдиган сарпо-суруқлар, тўйма-тўй кўтариб юриладиган кўрпа-тўшаклар, нархи "осмон"даги чет эл мебеллари, квартираю машиналарнинг калитларини совға қилиш, асал ойини ўтказиш учун хорижий санаторияю чет эл саёҳатига йўлланмалар тортиқ қилиш...

Карнай-сурнай садолари остида базмгоҳга кириб келган келин-куёв устидан анвойи гуллар ўрнига даста-даста пул сочиш, улар оёғи остига пулдан поёндоз тўшаш, аммаю холалар, амаки-тоғалар, хешу таборларни даврага чиқариб, чаккаларига катта-катта, сиқим-сиқим пул қистириш, келин ёки куёв тараф бўлган сочи елкасидаю соқоли ҳафтада бир қиртишланмаган ёш-ялангларнинг маст-аласт ҳолда беўхшов ҳаракатлар билан рақсга тушиб, даврани ҳеч кимга бермай чир айланишлари нафақат тўйчининг, ҳатто тўйхўрларнинг ҳам кўнглини айнитиб, жонини ҳалқумига келтиради. Тўйларда иқтисодимиз таянчи, халқимиз ифтихори бўлган миллий валютамизга нисбатан қилинаётган салбий муносабат, нописандлик, кўрнамаклик ва уни очиқчасига таҳқирлаш жиддий қораланиши, бунга иштиёқманд кимсаларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши керак. Айниқса, миллий анъаналаримизга, ҳатто тўйларимизга суқилиб кириб келаётган “оммавий маданият”га хос гулдаста улоқтириш, келин дугоналарини бир хил кийинтириб кўз-кўз қилиш, одобсиз шоулар, шарқона ахлоқ-одобга зид бўлган “муҳаббат тарихи” (“Love story”) каби хунук одатларга эргашишни бас қилиш керак. Ҳаммасидан ҳам ўтиб тушадигани тўй оқшомида, меҳмонлар олдида келиннинг куёв билан ёки ўз отаси билан “вальс”га тушиши ҳеч бир ақлга ҳам, ҳеч қайси одоб-ахлоқ қоидасига ҳам сиғмайди.

Ўзбекона миллий рақслар, куйлар, қўшиқлар, ранг-баранг пайровли аския ва қизиқчиликлар, халқ достонларини куйлаш тўйларимизнинг асрлар давомидаги чиройи ва бетакрор безагигина бўлиб қолмасдан, тўй иштирокчиларига шодлик, қувноқлик, хурсандчилик, яхши кайфият улашган, қатнашчилар онгу шуурига ўзбекона қадимий миллий қадриятларни сингдириб келган. Ҳозирги тўйларимизда эса катта-катта овоз кучайтиргичлар ёрдамида ресторанни ағдар-тўнтар қиларли даражадаги баланд пардаларда ижро этилаётган бошқа тиллардаги тушунарсиз қўшиқлар тўйга келганингга минг пушаймон қилдиради. “Санъаткор"лардан радио аппаратураларидан тарқалаётган шовқин-суронни бир оз пасайтиришларини сўрасангиз, бунинг иложи йўқлигини айтишади. Муҳораба майдонидаги каби даҳшатли шовқин-сурон (буни мусиқа ёки қўшиқ деб бўлмайди!) қон босимингизни ошириб, танангиз совуқ терга ботади, юрагингизга санчиқ киритиб, уни чангаллашга мажбур қилади. Тўйга келиб дам олмайсиз, азоб-уқубат тортасиз, бир илож қилиб қариндошлик қарзингизни узасизу тезгина хайр-маъзурни насия қиласиз.

Тўйчиларимиз тонг саҳардан – соат олтидан карнай-сурнай, доираю чирмандалар чалдириб, меҳмонларни наҳор ошига чорлаши ёки кеч соат 23:00 дан сўнг ҳам кучайтирилган дамбур-думбур садоли ёқимсиз мусиқаларни бас қилмасликлари базмгоҳлар атрофида яшайдиган одамлар, беморлар, кексалар, болаларнинг тинчи бузилишига, соғлиқларининг ёмонлашувига сабаб бўлмоқда.

Агар тўйларимизда қайси тилдалиги ҳам номаълум, тушунарсиз, алмойи-жалмойи қўшиғу уларга монанд рақслар эмас, ўзбекона миллий, шўх, қувноқ, рақсбоп қўшиқларга кенг ўрин берилса, тўйга келган меҳмонлар маза қилиб тинглаб, томоша қилса, дам олса, тенг-тўшлари, таниш-билишлари билан суҳбатлашса, дардлашса, қариндош-уруғлар билан дийдорлашса, қандай яхши. Асли тўй қилишдан мақсад ҳам шу эмасми?!

Тўқликка шўхлик қилувчи “ихтирочи”лар томонидан ўйлаб топилиб, никоҳ тўйларида кўр-кўрона жорий этилаётган, миллий қадриятларимизга мутлақо зид, турмушимизга мос келмайдиган янгича урф-одатлар авж олиб бораётгани ҳам бор гап. Фарғона водийсида никоҳ тўйидан сўнг қиз узатган хонадоннинг куёв томонга 40 кун турли таомлар ташиши, андижонликларнинг эса мана шундай кераксиз “мазар” удумига риоя қилишлари, Хоразмда “қиз йиғин”, “хина ёқар” каби ортиқча маросимлардан кўпчилик ота-оналар азият чекмоқда. Миллий анъаналаримизга ёт бўлган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйдан олдинги, тўй вақтида ва тўйдан кейинги қўшимча – “танишув”, “рўмолча берди”, “оқ ўрар”, “сеп ёйди”, “қуда таниш”, “нон синдирди”, “фотиҳа”, “тўй юборди”, “совға бериш”, “ота кўрди”, “ота келди”, “қиз оши”, “ҳолва келди”, “қатлама юборди”, “сомса элтиш”, “тоғора юбориш”, “юз очар”, “чарлар”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “куёв навкари”, “келин навкари”, “келин салом”, “куёв салом”, “торт кесиш”, “пул қистириш”, “пул сочиш” каби кераксиз удумлар ва одатларга мутлақо барҳам бериш керак.

Дастурхонга тортиладиган таомлар, пишириқлар, ширинликлар, яхнаю салатларда ҳам меъёр бўлиши, ҳар қандай исрофгарчиликка чек қўйилиши, тўйчига ўз имкониятидан келиб чиқиб дастурхон безатиш, таомномани танлаш имконияти берилиши керак.

Хуллас, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қабул қилган қўшма қарори мамлакатимизда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланадиган тадбирлар ўтказиш борасида йўл қўйиб келинган камчиликлар ва нуқсонларга, мавжуд муаммоларга барҳам беради, деб ишонамиз.

Manba: zarnews. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон: янги ҳаво мудофаа тизими бир нечта АҚШ самолётларини уриб туширди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 3 апрель куни янги ҳаво мудофаа тизими АҚШ ва Исроилга тегишли ҳаво техникасига зарба берган.

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Баҳодир Жалолов: “Эркак кишини икки нарса синдиради..."

Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Абдуқодир Ҳусановнинг «Ливерпуль»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

"Манчестер Сити" Англия кубоги чорак финалида "Ливерпуль"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.