Россия президенти Владимир Путин фармон имзолади. Унга кўра, Россия Федерацияси ҳудудида қонуний асосда бўлмаган Украина фуқаролари мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этишлари ёки 2025 йил 10 сентябргача "РФдаги ҳуқуқий ҳолатини тартибга солишлари" лозим.
Мазкур ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.
Шунингдек, фармондан ўзини мустақил деб эълон қилган ЛХР ва ДХР ҳудудларида, Запороже ва Херсон вилоятларининг босиб олинган қисмларида бўлган чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар юқумли касалликлар йўқлиги ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганлигини тасдиқлаш учун тиббий кўрикдан ўтишлари зарурлиги англашилади.
2022 йил июлда Путин бутун Украина аҳолисига Россия фуқаролигини соддалаштирилган тарзда олиш имкониятини кенгайтирувчи фармонни имзолади. Бундан олдин, 2019 йил июлда у ўзини ўзи эълон қилган ДНР ва ЛНР аҳолиси учун, 2022 йил майда эса Украинанинг босиб олинган Запороже ва Херсон вилоятлари аҳолиси учун Россия фуқаролигини олиш тартибини соддалаштирган эди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.