Россия Федерацияси “янада демократик дунё қуриш йўлида бошқа қадамлар қўйишда” давом этади.
Россия ўз иттифоқчилари билан биргаликда “халқаро хавфсизликнинг мавжуд механизмларини такомиллаштириш ва янгиларини яратиш, миллий қуролли кучлар ва бошқа хавфсизлик тузилмаларини изчил мустаҳкамлаш, уларнинг замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан жиҳозланишини ошириш”ни давом эттиради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Халқаро хавфсизлик бўйича X Москва анжумани иштирокчилари ва меҳмонларига йўллаган мурожаатида маълум қилди.
Таъкидланишича, Россия, шунингдек, ўзининг миллий манфаатларини таъминлаш ва иттифоқчиларини ҳимоя қилиш, “янада демократик дунё қуриш йўлида бошқа қадамлар қўйишда” давом этади.
“Халқаро ҳуқуққа, унинг асосий норма ва тамойилларига ҳурматни тиклаш зарур. БМТ ва бошқа халқаро мулоқот платформаларининг позицияларини мустаҳкамлаш муҳим. Хавфсизлик Кенгаши ва БМТ Бош Ассамблеяси дастлаб ўйлаб топилганидек, халқаро кескинликни пасайтириш ва можароларнинг олдини олиш учун самарали восита бўлиб хизмат қилиши, мамлакатлар ва халқларнинг ишончли хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашга ёрдам бериши керак”, - дейди Путин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.