Путин Россиянинг БМТдан чиқишига қарши чиқди

Путин Россиянинг БМТдан чиқишига қарши чиқди

Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан (БМТ) чиқиши ҳақидаги ғояни бемаънилик деб атади. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.

"Баъзилар биз БМТни тарк этишимиз керак, деб айтишади, аммо бу бемаънилик, чунки Россия бу ташкилотларнинг асосчиси, аслида биз нима учун кетишимиз керак?" – деди Путин Санкт-Петербург халқаро маданий форуми.

Давлат раҳбари, шунингдек, Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) таркибидан чиқиши зарурлигини кўрмади. Путиннинг сўзларига кўра, бу одамлар бир-бири билан мулоқот қиладиган ва ишлайдиган платформа.

– ЮНЕСКО орқали бизда жуда жиддий лойиҳалар амалга оширилмоқда, – деди президент.

Ноябрь ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БМТда катта ислоҳотлар ўтказишга чақирган эди. Туркия раҳбари ташкилот самарасиз бўлиб қолган деб ҳисоблайди.

Унинг таъкидлашича, БМТ, масалан, Ғазо секторидаги воқеаларга ҳеч қандай тарзда таъсир ўтказа олмайди. Доимий аъзолик ва вето тизимини қайта кўриб чиқиш керак, деди Эрдўғон.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!