“Путин қишда Украинанинг совуқ ва зулматга ботиши учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда" Анна Лурман

“Путин қишда Украинанинг совуқ ва зулматга ботиши учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда" Анна Лурман

Путин қишда Украинанинг совуқ ва зулматга ботиши учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда", — деб баёнот берди Германиянинг Европа ишлари бўйича давлат вазири Анна Лурман.

"Украиналиклар бунга катта жасорат билан қаршилик кўрсатмоқда ва биз уларни нафақат сўз билан, балки амалдаги ҳаракатларимиз билан ҳам қўллаб-қувватлаймиз", дея қўшимча қилди у.

Давлат вазирининг сўзларига кўра, Германия Украинага 55 миллион евролик қишки ёрдам пакетини тасдиқлаган.

"Биз Украинага яқин кунларда генераторлар юборамиз. Ҳукуматимиз украинларнинг қишдан ўтишига ёрдам бериш учун бошқа чораларни ҳам кўришга тайёр. Бу қиш осон бўлмайди", — деди Лурман ОАВга берган интервьюсида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!