Россия президенти Владимир Путин Мексика президенти Клаудия Шейнбаумнинг инаугурациясида иштирок этиш учун ўз вакилини тайинлади, деб хабар берди ТИВ. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг ўзи ҳам тадбирда иштирок этишни режалаштирмаганини қўшимча қилди.
"Президентнинг режаларида бундай саёҳат йўқ" - деди жаноб Песков "ТАСС"га.
Россия ТИВ Лотин Америкаси департаменти директори Александр Шчетининнинг RTVI телеканалига айтишича, Россия томони инаугурацияга таклифнома олган. Бунинг учун у Мексикага миннатдорчилик билдирди. "Россия Федерацияси Президенти ўз вакилини тайинлади, биз бу ҳақда мексикаликларни тегишли равишда хабардор қилдик", деди дипломат.
Клаудия Шейнбаум июнь ойида Мексикада бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган эди. У ҳукмрон Морена партияси вакили эди. Владимир Путин Шейнбаумга табрик телеграммаси йўллади.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.