Путин Ғарб нега бой ва фаровон эканини «тушунтирди»

Ғарбнинг бойлиги асосан неоколониализм ва қулликка асосланган, дея баёнот берди Россия раҳбари Владимир Путин.
Путин бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро маданий форуми – Бирлашган маданиятлар форумида айтиб ўтди.
«Кўпгина мамлакатлар, хусусан, Европа давлатлари ва Қўшма Штатлар эга бўлган бойлик, албатта, асосан ўтмишдаги ва ўтмишдаги дунё тартибидаги адолатсизликлар, мустамлакачилик, қулликка асосланган», — дея Путиннинг сўзларини келтиради ТАСС.
Ғарбни колониализмда айблаган Путин ўтмишдаги Россия империясининг сиёсати хусусида лом-лим демаган.
Шунингдек, Путинга кўра, «Россия ва Европа ўртасидаги мураккаб муносабатлари Ғарб элитаси сиёсати маҳсулидир, расмий Москва уларни ёмонлаштиришни истамаган».
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).