Путин Баҳрайн қиролига Aurus совға қилди

Путин Баҳрайн қиролига Aurus совға қилди

Россия Баҳрайн Яқин Шарқ муаммоси бўйича тинчлик конференцияси ўтказилишини қўллаб-қувватлаш сўрови билан мурожаат қилган биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда Баҳрайн қироли Ҳамад ибн Исо Ал Халифа Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар аввалида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Араб давлатлари ўртасида Яқин Шарқ муаммосини ҳал қилиш учун тинчлик конференцияси ўтказиш зарурлиги тўғрисида тўлиқ келишув мавжуд ва Россия биз уни ўтказишни қўллаб-қувватлаш учун мурожаат қилган биринчи давлатдир, чунки Россия халқаро майдондаги энг нуфузли давлатдир”, — деди у.

Баҳрайн раислигидаги Араб Лигасининг 33-саммитида араб етакчилари можарога барҳам бериш учун Фаластин давлатини яратиш масаласини муҳокама қилиш учун Яқин Шарқ тинчлик конференсиясини ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!