"ПСЖ" Мессига йилига 100 миллион евро таклиф қилмоқчи

"ПСЖ" Мессига йилига 100 миллион евро таклиф қилмоқчи

"ПСЖ" раҳбарияти ҳужумчи Лионель Мессини ўз жамоасида сақлаб қолмоқчи, дея хабар бермоқда журналист Франсуа Гальярдо ижтимоий тармоқларда.

Манбага кўра, парижликлар аргентиналик футболчига йилига 100 миллион евро маош билан 1+1 схема бўйича янги шартнома таклиф қилишга тайёр.

Мессининг "ПСЖ" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Аввалроқ, фаолиятини давом эттириш учун энг кўп эҳтимолий вариантлар "Барселона" ва "Ал-Ҳилол" эканлиги хабар қилинганди.

Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!