Президентнинг ёлғиз ўғли ҳақида нималар маълум? +фото

Президентнинг ёлғиз ўғли ҳақида нималар маълум? +фото

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаевнинг ёлғиз ўғли Тимурнинг суратлари интернетда эълон қилинди. Сиёсатшунос ва Манғистоғ вилоят ҳокимининг мустақил маслаҳатчиси Ербол Едилов президентнинг ёлғиз ўғли Тимур Тоқаевнинг суратини эълон қилган.

Шунингдек, Едилов Тимур Тўқаевнинг 2009 йилда "Қозоғистон республикасининг Ғарб билан муносабатлардаги стратегияси" мавзусида илмий иш ҳимоя қилгани ва сиёсат фанлари доктори даражасини олгани ҳақида ёзган.

 

Очиқ маълумотларга кўра, президентнинг ўғли 1984 йилда туғилган ва бизнес билан шуғулланади. 

 

Давлат раҳбарининг таржимаи ҳолидан маълумки, Қосим Жўмарт Тўқаев оиласи билан ажрашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!