Демократлар ва Республикачилар Қўшма Штатларнинг миллий қарзи ва бюджет тақчиллиги ҳажмига эътибор бермасликка келишиб олдилар.
Бу ҳақда Wall Street Journal нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, Демократик ва Республикачи партиялар АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушидан қолган қарзи даражаси ва миллий фавқулодда вазият мавжуд бўлмаганда катта йиллик бюджет тақчиллигига эътибор бермасликка моҳиятан келишиб олган.
Бўлажак президентлик сайловларида ғолиб чиққан шахс сайловолди ташвиқоти давомида ваъда қилганидан анча кам пул сарфлашга мажбур бўлади, дейди нашрнинг таҳрир саҳифаси муҳаррири ўринбосари Жеймс Фриман.
Журналист Қўшма Штатлар Аргентина бўлишга қурби етмаслигини таъкидлади ва бундай катта давлат қарзи билан америкаликлар нафақат умид қилишлари, балки ибодат қилишлари кераклигини таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, август ойи охирига келиб АҚШ давлат қарзи 35 триллион доллардан ошди. Fox Business таъкидлашича, бу кўрсаткич ҳар 100 кунда бир триллион долларга ошади. Бундан ташқари, АҚШ қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари бу йил биринчи марта мудофаа харажатларидан ошди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.