Президент бугун Бекобод шаҳрига боради

Президент бугун Бекобод шаҳрига боради

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари у ерда металлургия тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиради, соҳа ходимлари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари қатор ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради, бекободликлар билан мулоқот қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!