Ички назоратчи лавозимида ишлаб келган эркак суд курсисида, уни бу манзилга келиб қолишига нима сабаб бўлди?
Гап шундаки, судланувчи эркак қимматли қоғозлар билан белгиланган тартибда брокерлик фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан бериладиган аттестатни олиши керак эди. Бироқ у бунинг учун тегишли тартибда суҳбатдан ва тест синовларидан ўтмай туриб, аттестатни қўлга киритишни мақсад қилади. Ниятига эришиш учун эса агентликнинг бош мутахассиси билан келишиб, ундан ўзи учун белгиланган тартибда аттестация синовларига киритмасдан 1-даражали аттестат берилишини, ҳамда у билан бирга ишлаб келаётган ва брокерлик фаолияти билан шуғулланаётган ҳамкасблари уч нафарига
2-даражали аттестатни расмийлаштириб беришини сўрайди. Бунинг эвазига 50 АҚШ долларини комиссия аъзоларига пора тариқасида беришини келишган.
Бош мутахассиснинг Тошкент шаҳар ИИББга пора таклиф қилган шахснинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан берган аризасига асосан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилади. Натижада таклиф эгаси пора берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
“АТТЕСТАЦИЯГА ҚАТНАШИШГА ВАҚТИМ ЙЎҚ ЭДИ”
Суд мажлисида судланувчи айбига тўлиқ иқрорлик билдирди...
- Ички назорат бўлимида ички назоратчи лавозимида ишлаб келаман. Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш агентлигида ишловчи бош мутахассис билан танишиб қолдим. Агентликдан 1-тоифали ва 2-тоифали аттестациядан ўтказишиб рухсатномаларни олиш учун унга 50 АҚШ доллари таклиф қилдим. Ўзимга 1-даражали сертификатни олишда ва 2-тоифали сертификатни олишда синов муддатида ишловчи уч нафар ходимнинг ҳужжатларини тақдим қилдим. Ўзимни аттестацияга қатнашишга вақтим йўқлигини айтдим. Шу боис 50 АҚШ доллари беришимни айтганман. Агентлик биносининг орқа томонида бош мутахассисга келишилган пулни бердим. Шу вақт ёнимизга бир нечта шахслар келиб, ўзларини Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари деб таништиришди. Сўнг 50 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Ушбу ҳолатдан мен билан ишловчи уч нафар ходимнинг умуман хабарлари бўлмаган. Қилган ишимдан пушаймонман.
Судланувчи қарамоғида вояга етмаган фарзандлари ва кекса ота-онаси борлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб, унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатма берди.
СУД ҲУКМ ҚИЛДИ
СудланувчиЖиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва 5 575 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Агар жарима жазосини белгиланган муддатларда тўламаган тақдирда, ушбу жазо бошқа жазо турига алмаштирилиши тушунтирилди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2025 йил 6 июл куни АҚШ президенти Дональд Трамп машҳур тадбиркор Илон Маскнинг янги сиёсий куч — «Америка партияси»ни тузиш ташаббусини очиқчасига танқид қилди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.