Польшада Украина Қуролли Кучлари учун украиналиклардан бригада йиғилмади.
"Польша ҳукумати мамлакатда яшовчи, "Украина легиони" сафига қўшилишга ва Украинага жанг қилиш учун боришга тайёр бўлган етарли миқдордаги украиналикларни топа олмади", деди Польша мудофаа вазири Владислав Косинияк-Камиш.
Июл ойида Польша билан мудофаа шартномасини имзолаган Владимир Зеленский бу давлат ҳудудида "Украина легиони" деб аталувчи кўнгилли гуруҳлар ташкил этилиши, бригадаларнинг шахсий таркиби ўқитилиши, қуролланиши ва Украинани ҳимоя қилишга тайёрланиши кераклигини айтди. Кўнгиллиларни тайёрлаш учун жавобгарлик Польша қуролли кучларига ва ёллаш эса Киевга юкланган.
Украинанинг Варшавадаги элчиси Василий Зварич май ойида Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаган вақтигача Польшада 1,5 миллиондан 2 миллионгача украиналиклар яшаганини, яна 1,3 миллиони бу ерга 2022 йил 24 февралдан кейин келганини айтди. 2024 йил май ойи ҳолатига кўра, Польшада доимий яшовчи, ишлаётган ва солиқ тўлайдиган Украина фуқароларини ҳисобга олмаганда, 950 мингга яқин қочқин бўлган.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.
Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.