Чехия президенти Петр Павел пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади, унга кўра республикада пенсия ёши босқичма-босқич 65 ёшдан 67 ёшгача оширилади.
Бу ҳақда Idnes ахборот портали хабар берди.
Пенсия ёшини ошириш 1965 йилдан кейин туғилган фуқароларга тегишли. Ҳар йили бир ойга кўпаяди. Масалан, 1972 йилда туғилганлар 65 ёшу 7 ойлигида, 1975 йилда 65 ёшу 10 ойлигида, 1989 йилда ва кейинроқ 67 ёшга тўлгунга қадар таътилга чиқишлари мумкин бўлади.
2026 йилдан бошлаб ва кейинги 10 йил давомида пенсиялар қисқартирилган шаклда ҳисоблаб чиқилади. Ушбу даврда, қонунга кўра, ҳар йили келажакдаги пенсияни ҳисоблашда даромаднинг кичикроқ қисми ҳисобга олинади.
Касаба уюшмалари ва мухолифат партиялари норозилик билдираётган пенсия ислоҳоти республика ҳукумати ташаббуси билан бошланган. Вазирлар Маҳкамаси пенсия ёшини ошириш зарурлигини ушбу чора 40 ёшга тўлган ва ундан кам бўлган шахсларга муносиб пенсия тўлаш учун зарур миқдорда маблағ ажратилиши билан изоҳлайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.