Польшада чўчқалар ўз хўжайинини еб ташлади

Польшада чўчқалар ўз хўжайинини еб ташлади

Польшалик қариянинг юраги ҳуруж қилганидан сўнг у боқаётган 12 чўчқа хўжайинини еб ташлади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

71 ёшли қариянинг жасади қолдмиқларини унинг қўшниси топган. У Янги йил байрамидан сўнг қўшнисини хабар олмоқчи бўлиб уйига кирган.

"Уни охирги марта 31 декабрь куни қудудқдан қув олгани борганда кўришган", - деди прокуратура матбуот котиби.

Прокуратуранинг айтишича, қарияни қудуқ атрофида ўтлаб юрган оч чўчқалар еб ташлаган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!