Польша ва Ўзбекистон ўртасидаги академик ҳамкорлик фаоллашмоқда

Польша ва Ўзбекистон ўртасидаги академик ҳамкорлик фаоллашмоқда

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Варшава молия ва бизнес академияси (Вистула университети) ректори Вавжинец Конарски билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида мамлакатимиз олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ўзбекистонлик талабаларнинг академияда амалиёт ўташини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Бундан ташқари, Вистула университетда таҳсил олаётган ватандошлар билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтилди. Дипломатик ваколатхона томонидан университетда таҳсил олаётган ҳамюртларга қаратилаётган эътибор алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан академик алоқалар ўрнатиш ҳамда қўшма тадбирлар ўтказишга қизиқиш билдирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!