Покистонда эмланмаганларнинг сим-карталари блокланади

 Покистонда эмланмаганларнинг сим-карталари блокланади

Покистоннинг аҳоли зичлиги бўйича биринчи ўринда турадиган Панжоб вилоятида коронавирусга қарши эмланмаганларнинг сим-карталари блокланадиган бўлди.

The Express Tribune нашрининг хабар беришича, ушбу қарор вилоят соғлиқни сақлаш вазири Ясмин Рашид бошчилигида ўтказилган йиғилишда қабул қилинди. Вазирнинг сўзларига кўра, вилоят маъмурияти коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун барча ресурсларни ишга солади. Хусусан, эмланмаган фуқароларнинг боғлар ва ресторанларга, кейинчалик савдо марказларига кириши тақиқланади. Бундан ташқари, эмлашдан бўйин товлаганларнинг телефонларидаги сим-карталарни блоклаб қўйилади.

“Маъмурият эмланишни хоҳламаган кишиларнинг эмланганларнинг ҳаётини хавф остига қўйишига рухсат бермайди. Вакцина олганлар нормал ҳаётга қайтиши мумкин”, – деди Ясмин Рашид.

Унинг таъкидлашича, қоидаларга риоя қилиш ва оммавий эмлаш орқали Панжобда коронавирус тарқалишини сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлинган. Покистон Соғлиқ сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 938 мингдан ошди. Ушбу инфекция туфайли 21 миндан ортиқ киши вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!