Покистон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунламоқда

Покистон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунламоқда

2019 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ирфан Юсуф Шамини қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув якунида Вазир Элчига мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Элчи ўз навбатида Покистоннинг Тошкентдаги Элчихонаси раҳбари сифатидаги фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!