Пике: «Гвардиола футбол тарихидаги энг зўр мураббий»
![Пике: «Гвардиола футбол тарихидаги энг зўр мураббий» Пике: «Гвардиола футбол тарихидаги энг зўр мураббий»](/photos/news/Ta8cWfGYgy4A62D.jpeg)
Жерар Пике Пеп Гвардиолани барча даврларнинг энг яхши мураббийи деб атади.
«Гвардиола даҳо. У мен ва кўпчилик учун футбол тарихидаги энг яхши мураббий.
Гвардиолада барча керакли сифатлар жамланган. У «Барселона» футболчиларининг энг яхши авлодини бошқарди. Фаолиятимиздаги ютуқларда унинг ҳиссаси бор деб ўйлайман.
Хосеп ҳар куни ўзининг энг зўр мураббий эканлигини исботламоқда», — дейди каталонияликлар собиқ ҳимоячиси.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).