Пешку тумани ҳокими оғир «жиноят» устида қўлга тушди

A A A
Пешку тумани ҳокими оғир «жиноят» устида қўлга тушди

Сарлавҳани ўқибоқ, яна бир маҳаллий раҳбар пора олибди ёки давлатнинг миллиард-миллиард маблағини ўзлаштириб юборибди-да, деган фикрга боришингиз тайин. Аммо хулоса чиқаришга шошилманг!

2018 йилнинг 20 ноябрида эндигина тетапоя бўлаётган блогерлардан бирининг Пешку тумани ҳокими ташкилотларни айрим нашрларга мажбурий обуна бўлишга топшириқ беряпти номли иддаоси эълон қилинди. Йўқ, йўқ. Бунақасини эшитмаганман... деган истеҳзо билан бошланган материалда ҳокимнинг 20 ноябрга қадар рўйхатдаги газета ва журналларга обуна ташкил этиш тўғрисида кўрсатма бергани ва 20 та нашр номи ҳамда қанча обуна уюштириши кўрсатилганига муносабат билдирилади.

Блогернинг ёзишича, ...Обунанинг катта қисми республика даражасидаги нашрлар учун эмас, балки Пешку овози туман газетасига 200 та, Бухоронома вилоят газетасига 60 та, интернетдан бирорта маълумоти чиқмаган Маънавият сарчашмаси деган номаълум нашрга 35 та, жами 295 дона обуна мажбурий қилиб белгиланган . Блогернинг Шерлок Холмсдек изқуварлиги натижасида эса Пешкупахтатозалаш АЖ жорий йилда 60 миллион сўмдан зиёд маблағни обунага сарфлашга мажбурланаётгани аниқланган. Бундан ташқари, мақолада Бухоро вилояти ҳокимининг 301-ф сонли, туман ҳокимининг эса 2 октябрдаги 169-ф сонли фармойишларининг жаҳоншумул сири ҳам фош этилади.

Ҳа, чиндан ҳам ёзишга мавзу тополмай қолган айрим сайтчилар-у блогерлар учун обуна мавзуси ўзини халқпарвар, адолатпарвар қилиб кўрсатиш учун зўр важ-карсонга айланди. Узоқ йиллар давомида бир қолипга солинган нашрларни қоралаш, йилт этган эркин фикр учун бошида калтак синган газета-журналлар жамоасини халқ душманлари га айлантиришга ҳисса қўшаётганлар бугунга келиб гўё миллий матбуотни синдиришга буюртма олгандек олди-орқаларига қарамаяптилар. Чуқурроқ ўйлаб кўрилса, бундай ҳаракат замирида барчамизни интернетга тобе қилиш, муайян кўникмалар ҳосил қилинганидан кейин эса ўз йўриқларига солишга уриниш мақсади мужассамдек. Бир тасаввур қилинг: Маърифат дан ташқари Тафаккур журнали ёки Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетасини ўқимаган адабиёт ўқитувчисини замонавий ўқитувчи дейиш мумкинми, бугун? Нодавлат ташкилоти фаолияти, фуқаролик жамияти ривожи, бу жараёндаги ўзгаришлар ва мавжуд муаммолар хусусида Жамият газетасидан бошқа яна қайси нашр тўлароқ маълумот бермоқда?

Бухоро вилояти ҳокими 2019 йилнинг сайловлар йили эканини инобатга олиб, йирик ташкилотларда 2 донадан сиёсий партия нашрларига обуна бўлиш тўғрисида фармойиш чиқарган экан, эртага айнан ана шу газеталарда номзодлар ва уларнинг дастурлари эълон қилинишини назарда тутган бўлса, бундан фожиа ясашни мантиқан тўғри, деб бўладими?

Тўғри, ҳали газета-журналларимиз, ахборот агентликларимиз фаолияти талаб даражасида эмаслигини тан олмай иложимиз йўқ. Аммо улар нега шундай аҳволга тушиб қолдилар, нега ўзбек журналистикаси вакиллари жамиятимиздаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни, мавжуд камчилик ва нуксонларни ёритишга узоқ вақт жазм этмадилар, деган саволнинг жавоби аниқку!

Ҳали-ҳануз Ўткир Раҳмат, Сафар Остонов, Эркин Аъзам, Шуҳрат Жабборов, Аҳмаджон Мелибоев, Икром Ўтбосаров, Норбобо Шакаров, Темур Абдураҳмонов, Фармон Тошев, Муҳаммаджон Обидов, Қулмон Очил, Аҳрор Аҳмедов сингари забардаст устозларимизнинг мақолалари, журналистик суриштирувларини юртдошларимиз эслаб юради. Улардан кейин эса миллий журналистикага яна бир авлод кириб келди. Бугун мажбурий обуна ҳақида сафсатабозлик қилаётганлар онасининг қорнида ҳам йўқ пайтларда юқорида номлари тилга олинган устозларимиз миллий матбуотимизнинг нималарга қодир эканини амалда исботлаганлар.

Кейинги икки йил давомидаги ўзгаришлар туфайли бугун яна журналистикамиз уйғониб, эски мавқеини тиклашга уринмоқда.

Буни Халқ сўзи , Правда востока , Ўзбекистон овози ва Ишонч газеталарида ўнлаб ноанъанавий йўналишдаги мақолалар эълон қилиниб, долзарб масалалар жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинаётганида ҳам кўриш мумкин. Оила даврасида , Оила ва жамият газеталарининг дизайни, мазмуни тубдан ўзгарди. Аммо тан олишимиз керак, ана шу нашрларнинг катта бир нуқсони бор: улар баъзи сайтлардагидек чалакам-чатти хабарлар, асосланмаган ахборотларга таяниб, ўқувчини алдаш йўли билан обрў-эътибор қозонишга уринмаяптилар. Бурнининг тагидан нарини кўрмайдиган айрим блогерлар эса интернет имкониятларига таяниб, бутун дунёга аюҳаннос солишга уриняпти. Ўзини халқпарвар қилиб кўрсатишга жон-жаҳди билан ҳаракат қиляпти. Мақсад аниқ қандай йўл билан бўлса-да, ўзларининг обуначилари сонини ошириб, лайк йиғиш ва пул ишлашдан иборат. Бузоқнинг югургани сомонхонагача деган гап бор халқимизда. Саводи ҳаминқадар сайтлар, ўпкаси йўқ блогерлар даври эртами-индин ўтади. Аммо улар келтираётган зарарни қоплаш учун анча вақт сарфлашимизга тўғри келади, холос. Айни пайтда олимлар дунёда ҳиссиз, туйғусиз авлод шакллана бошлаганини оғриқ билан эътироф этмоқда.

Пешку тумани ҳокими ночор аҳволдаги туман газетасини қўллаб-қувватлаш ниятида 200 та обуна уюштириш тўғрисида фармойиш чиқарганини гўёки жиноят га тенглаштираётган дўстларимиз Бухоро вилоятининг чекка бир туманидаги ана шу нашрда бор йўғи биргина олий маълумотли журналист ишлашидан хабардормикин? 500 минг сўм атрофида ойлик олаётган 4 нафар техник ходим минг бир қийинчиликларга қарамай Пешку овози ни чиқармоқда. Туман ҳокими ушбу нашрга обуна уюштириш тўғрисидаги хатга имзо чекканида пешкулик ҳамкасбларимизни фақат шу йўл билан қўллаб-қувватлаш мумкинлигини билган, албатта. Шунинг учун ҳам ўпкаси йўқ блогерча танқид қилган ҳокимнинг отасига раҳмат, дейиш керак! Битта саводсиз сайтда билдирилган мулоҳаза, танқид ёки фикрдан чўчиб, ўз сўзидан қайтган айрим ҳокимлардан фарқли ўлароқ Пешку тумани ҳокими ўз газетасини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Албатта, бугунги кунда босма нашрларимизнинг тезкорлик борасида ТВ ёки замонавий сайтларга етиши қийин. Бунга тобора ривожланиб бораётган ва кундан кунга ўз аудиториясини кенгайтираётган Kun.uz, Xabar.uz, Turon 24 интернет нашрлари фаолияти мисол бўлиши мумкин.

Аммо чуқур таҳлиллар ва қиёсий ёндашувлар масаласида босма нашрлар ўрнини бирон-бир муқобил ОАВ боса олмаслигини таҳлилчилар алоҳида таъкидламоқда. Буни хорижий нашрлар мисолида яққол кўриш мумкин.

Ҳа, чиндан давр ўзгарди. Ахборот учун бирон-бир тўсиқ қўйиб бўлмайдиган замон бугун. Бир неча сонияда дунёнинг нариги четида юз берган ҳодисадан воқиф бўляпмиз. Интернет беқиёс имкониятлар макони эканини амалда исботлади. Унинг фойдали томонлари хусусида ҳар қанча гапирсак арзийди. Аммо ана шу макон ёшларни тобора ўз домига тортаётгани, турли шарм-ҳаёсиз суратлар, чиройли ҳикоялардан иборат ахборотлари билан улар қалбини забт этаётгани ҳам аччиқ ҳақиқат.

Мамлакатимизда ҳам янгидан-янги сайтлар пайдо бўлди, блогерлар эмин-эркин иш олиб боряпти. Аммо улар фаолияти чуқурроқ таҳлил этилса, аксарият ҳамкасбларимиз олди-қочди хабарлар, шов-шув ва бир томонлама қарашлар, жамиятдаги муаммоларни бўрттириб кўрсатишдан нарига ўтмаётганини кўриш мумкин. Кечагина Qalampir.uz вакили Қашқадарёда ташкил этилган, минг-минглаб юртдошларимиз эътиборини тортаётган Ватанпарварлар боғи дан кир қидиришга уриниб кўрди. Начора, ҳали тўла ишга туширилмаган иншоотнинг деворлари қуриган-қуримаганини, сувоғи қотган-қотмаганини ёзиб, обрў-эътибор қозонишни кимдир ўзига эп билаётган экан, шу йўлда давом этаверсин. Аммо бундай хатти-ҳаракат журналист номига монанд эмас. Юқоридаги ҳолат хусусида ҳам ана шундай фикр билдириш мумкин. Тўғри, у бир масалада ҳақ. Пешку тумани ҳокимининг хатида тавсия сўзи ёзилмаган. Аммо бу билан мантиқ ўзгарадими? Бугунга келиб, замонавий кадрлар танқислиги, дизайнерларнинг анқонинг уруғига айлангани, журналистикада иш ҳақининг камлиги миллий матбуотимизни турли муаммоларга дучор этаётганини ҳам эътибордан қочирмасак, мақсадга мувофиқ бўларди.

Ушбу мақолага танланган суратга бир эътибор қаратинг. Тарозининг қай палласи тош босаётганини кўряпсизми? Хитойда ўрнатилган ана шу ҳайкални изоҳлашга ҳожат бормикин?

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон АҚШ президентининг янги таҳдидларига жавоб қайтарди

Трампнинг таҳдидлари ва АҚШнинг Харг оролига берган зарбаларидан сўнг, Эрон Яқин Шарқдаги нефт-газ ва энергетика инфратузилмасини бутунлай йўқ қилиш ҳамда Боб ал-Мандеб бўғозини ёпиш билан таҳдид қилди

Мужтабо Хоминаий ҳушсиз ҳолатда ва Эронни бошқара олмайди

Нашрнинг ёзишича, бу АҚШ ва Исроил ҳарбий операцияси бошлангандан бери Хоминаийнинг қаерда эканлиги ҳақидаги биринчи очиқланган маълумотдир.

Эрон ракеталарининг Исроилга зарба бериш самарадорлиги кескин ошди

JP Morgan ва Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, бу 3 фоиздан 27 фоизгача кўтарилган.

“Барса” машҳур футболчисидан воз кечадиган бўлди

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг франциялик легионери Жюль Кунденинг клубдан кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас, аксинчи унинг трансферини қўллаб-қувватлайди.

Трамп истеъфога чиқади(ми)?

Трампни рақиблари унинг Эронга қилган таҳдидларидан сўнг, президентни “руҳий жиҳатдан носоғлом” деб атаб, уни истеъфосини талаб қилишмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Рубио АҚШ ва Эрон музокараларидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ ўз фуқароларини уйда қолишга чақирди

Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.

Трамп: соат 20:00 — ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин

Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.

АҚШ–Эрон музокараларидаги асосий муаммо — ишончсизлик

Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.

Буюк Британия Трампнинг Эрон бўйича таҳдидларидан хавотирда

Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди.

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Теҳрон Трамп таҳдидидан сўнг Вашингтон билан тўғридан-тўғри алоқаларни тўхтатди

The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.