Перу қирғоқларида кучли зилзила содир бўлди
Перу қирғоқларида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди.
Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига асосланиб «Репорт» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, зилзила эпицентри 246 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Ика шаҳридан 56 км жануби-ғарбда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).