Пентагон ICE ҳаракатларига қарши намойишлар фонида ҳарбийларни Миннесотага юбориш учун тайёрламоқда. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Нашрнинг АҚШ Мудофаа вазирлиги вакилларига таяниб хабар беришича, АҚШ мунтазам армиясининг қарийб 1500 нафар ҳарбийсига Миннесота штатига боришга тайёргарлик кўриш буйруғи берилган.
Штатда ҳар куни намойишлар ўтказилмоқда. Бунга Миннеаполис шаҳрида ўтказилган рейд вақтида ICE агенти АҚШ фуқароси Рене Никол Гудни отиб ўлдиргани сабаб бўлган. Миннеаполис мэри Жейкоб Фрей ICE агентларидан “шаҳардан чиқиб кетишни” талаб қилиб, уларнинг ҳаракатлари аҳоли хавфсизлигига таҳдид солаётганини билдирган.
Айни пайтда АҚШ Адлия вазирлиги Миннесота штати губернатори Тим Уолц ва Миннеаполис мэри Жейкоб Фрейга нисбатан иммиграция полицияси фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида тил бириктирганлик гумони билан тергов бошлаган.
Миннесота губернатори Х ижтимоий тармоғида сиёсий рақибларга қарши суд тизимидан фойдаланиш авторитар амалиёт эканини ёзди. Унинг сўзларига кўра, Рене Гуднинг ўлими билан боғлиқ ишда ҳозирча ягона тергов қилинмаётган шахс — унга қарши қурол қўллаган федерал агент бўлиб қолмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Истанбулнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotospor.com нашри хабар бермоқда.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.